Қирғизистон ва Ўзбекистон Республикаси ўртасидаги транспорт қатновларини тиклаш бўйича амалга оширилаёрган ишлар

Бугун Андижон вилояти ҳокимлиги ҳамда Андижон вилояти транспорт бошқармаси раҳбарияти Қирғизистон Республикаси томонидан келган ишчи гуруҳ билан икки томонлама транспорт қатновини қайта тиклаш бўйича музокаралар олиб борди.
Қайд этиш жоизки икки томонлама ўтказилаётган музокаралар икки мамлакат фуқароларининг ҳеч қандай транспорт қийинчиликларисиз Ўш шаҳри ва Андижон шаҳрини бир бири билан боғлашда асосий вазифалардан бири ҳисобланиши ҳамда икки мамлакат ўртасида туризм соҳасини ривожлантириш бўйича барча имкониятлар етарли даражада эканлиги айтилди.
Икки томонлама музокараларда хар икки томон бажарилиши лозим бўлган ишлар жамланди ҳамда тегишли ташкилотлар билан музокаралар олиб бориш учун вазифалар ўртада тақсимланди.
Музокараларда Қирғизистон Республикаси Президентининг Ош вилоятдаги ваколатли вакилининг ўринбосари Токторбаев Маматжалил Тоокебаевич, Қирғизистон Республикаси Транспорт ва коммуникациялар вазирлиги ва сув транспорти департаментининг Ўш вилоятидаги вакили ўринбосари Жолдошбаев Бакай Сагынбаевич ҳамда “Трансордо” МЧЖ раҳбарияти иштирок этди.
Қўшни мамлакат мулозимлари бугунги кунда Ўш аэропорти орқали амалга оширилаётган авиқатновлардан фойдаланаётган Ўзбекистон аҳолиси учун Ўш аэропорти – Дўслтик божхона пости йўналишида янги русумдаги микроавтобуслар қатнови ташкил этилганлиги ҳамда унинг таннархи тахминан 3 минг сўмни ташкил этишини алоҳида таъкидлаб ўтди.
Маълумот учун: Андижон АВ - Ўш 2019 йил 25 сентябр санасида очилган бўлиб, 2020 йилда Республикамиз ҳудудига коронавирус инфексиясини кириб келишини олдини олиш мақсадида вақтинчалик тўхтатилган эди. Шундан сўнг яна 2021 йил 1 июн санасидан қайта тикланиб, Қирғизистон Республикасига тегишли “Трансордо” масъулияти чекланган жамияти томонидан 12 дона замонавий микроавтобуслар қатнови йўлга қўйилган эди шундан сўнг ушбу йўналиш ўзини оқламаганлиги сабабли транспорт қатновлари тўхтатилган.
Андижон вилояти транспорт бошқармаси
АХБОРОТ ХИЗМАТИ