Андижонда автобуслар бепул хизмат кўрсатади

30.12.2023

Андижон вилоят ҳокими кўрсатмасига асосан янги йил байрамида аҳолига қўшимча қулайлик яратиш мақсадида 31 декабр куни асосий йўналишдаги автобуслар бепул хизмат кўрсатади.

Хусусан, Андижон шаҳар йўналишида ШИ-1 “Гулшан-Андижон шаҳар марказий шифохонаси”, ШИ -394 “Мундуз-қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти” йўналишида ҳаракатланувчи автобуслар хизматидан бепул фойдаланишингиз мумкин.

Андижон вилояти транспорт бошқармаси АХБОРОТ ХИЗМАТИ