Э Ъ Л О Н !

18.02.2025

Э Ъ Л О Н !

2025 йил 27 март соат 17-00

Шаҳар атрофи автобус ва микроавтобус йўналишлари
1 шай-405 а Булоқбоши-Учтепа Автобус
2 шай-261 Ёрқишлоқ-Андижон автовокзали Автобус
3 шай-391 Андижон ш.-Олтинкўл Автобус
4 шай-449 Олтинкўл-Чинобод Автобус
5 шай-439А Булоқбоши-Андижон автовокзали Автобус
6 шай-245А Шахрихон автостанцияси-Олтинкўл Автобус
7 шай-376 Олтинкўл АС-Шахрихон АС (Қўштепа орқали) Автобус
8 шай-320 Асака автостанцияси-Қоратепа Автобус
9 шай-355А Хўжаобод-Имомота Автобус
10 шай-217А Қўрғонтепа-Дардақ Автобус
11 шай-384 Янги қишлоқ-Марҳамат автостанцияси Автобус
12 шай-482А Қизилоёқ-Марҳамат автостанцияси Автобус
13 шйт-249Т Шахрихон автостанцияси-Бўз автостанцияси Микроавтобус
14 шйт-319М Асака автостанцияси-Марҳамат автостанцияси Микроавтобус
15 шай-443 Шахрихон автостанцияси-Андижон автовокзали (Андижон автовокзали томондан) Автобус
16 шай-443 Шахрихон автостанцияси-Андижон автовокзали (Шахрихон автостанцияси томондан) Автобус

Андижон вилояти ҳудудидаги шаҳар, шаҳар атрофи ва вилоят ичи шаҳарлараро йўналишларни бириктириш бўйича электрон тарзда
ОЧИҚ ТЕНДЕР ЎТКАЗИЛАДИ.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 6 декабрдаги “Автомобиль транспортида йўловчи ташиш йўналишлари бўйича очиқ тендерларни электрон тарзда ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 738-сонли қарори талабларига мувофиқ шаҳар, шаҳар атрофи, шаҳарлараро ва халқаро йўловчилар ташиш йўналишларини бириктириш юзасидан очиқ тендерлар фақат электрон ахборот тизими орқали ўтказилади. Тендерда белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида рўйхатдан ўтган, тегишли равишда автомобиль транспортида шаҳар, шаҳар атрофи, шаҳарлараро ва халқаро йўловчилар ташувларини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияга эга бўлган ҳамда электрон ахборот тизимида рўйхатдан ўтган юридик шахсларнинг қатнашишига йўл қўйилади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 6 декабрдаги 738-сонли қарори билан тасдиқланган “Шаҳар, шаҳар атрофи, шаҳарлараро (Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар ичида ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва вилоятлараро) ва халқаро йўналишларни бириктириш бўйича очиқ тендерларни электрон тарзда ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисида НИЗОМ”га мувофиқ:
-Тендерда қатнашиш учун таклифлар талабгорлар томонидан ахборот тизими (e-tender.uztrans.uz) орқали тақдим этилади;
-Айнан битта автотранспорт воситаси бир вақтнинг ўзида бир нечта тугалланмаган лотларга ҳамда амалдаги шартномага мувофиқ йўналишга бириктирилган автотранспорт воситаларининг тендер таклифи сифатида ахборот тизимига киритилишига йўл қўйилмайди (шартноманинг амал қилиш муддати тугашига олтмиш ва ундан кам кун қолганида мазкур шартномада кўрсатилган автотранспортларнинг ахборот тизимига киритилишига йўл қўйилади).

Талабгор тендер таклифларини тақдим этиши учун тендерни ташкил этиш, шу жумладан оммавий ахборот воситаларида эълон бериш харажатларини қоплаш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 фоизи миқдорида (112500 сўм) тўловни Ўзбекистон Республикаси Транспорт Вазирлиги ҳисоб рақамига (АТБ “Ипотека банк” Чилонзор бўлими, ҳ/р: 4014108604262773422967279, банк коди 00997, СТИР: 202811527) ўтказиб, ўз тендер таклифларини ахборот тизими (e-tender.uztrans.uz) орқали тақдим этиши керак.
Тендер таклифлари белгиланган муддат якунланганидан кейин қабул қилинмайди ҳамда Тендер таклифлари тақдим этилганидан кейин қатнашчилар уларга тузатиш киритиш ҳуқуқига эга эмас.

Қатнашчилардан тендер бўйича келиб тушган таклифлар ахборот тизими орқали автоматик тарзда баҳоланади.
Тендерни ташкиллаштириш бўйича ваколатли орган: Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирлиги Андижон вилояти транспорт бошқармаси.
Маълумот учун телефон: (+99871) 202-05-01 (367).